2. Сабзавот экинларини етиштириш
технологияси
Ахолини озиқ-овқат махсулотларига ва қайта ишлаш
саноатининг хом ашёга бўлган эхтиёжини қондириш
мақсадида таъминотни тубдан яхшилаш хозирги даврнинг
мухим талабидир. Бозор иқтисодиёти шароитида
мамлакатимизда сабзавот, полиз ва картошка махсулотлари
етиштириш хамда уларнинг сифат кўрсатгичларини
яхшилашга катта эътибор қаратилмоқда.
Соғлом одамнинг озиқ-овқатида турли сабзавотлар миқдори
суткалик рационининг 1/4 қисмидан кам бўлмаслиги лозим.
Хар куни тахминан 300 г. картошка, 400 г. сабзавот истеъмол
қилиш зарур. Маълумотларга қараганда ахоли бошига
сабзавотлар истеъмол килишнинг ўртача йиллик меъёри 146
кг, минтақалараро бу кўрсаткич 128 кг дан 164 кг гачани
ташкил қилади.
3. Маълумки Ўзбекистон ахолиси хар йили 450-500 минг кишига
кўпайиб 2015 йилга келиб 31,0 млн кишига етганлиги
таъкидлаб ўтилди. Шунинг учун 2015 йилда тиббий меъёрларга
асосланган холда Республика ахолисини махсулот билан, қайта
ишлаш корхоналарини эса хом ашё билан таъминлаш
мақсадида жами сабзавот махсулотларини 4,9 млн тонна, полиз
махсулотларини 1,75 млн тонна ва картошкани 1,75 млн
тоннага етказиш талаб этилади. Суғориладиган экин
майдонлари чекланганлигини хисобга олсак, ялпи махсулот
хажмининг фақат хосилдорликни кўтариш хисобига ошириш
талаб этилади. Бунда сабзавотдан гектарига 32-38 тонна,
полиздан 30-35 тонна ва картошкадан 25-30 тоннадан хосил
олишга эришиш лозим.
Эртачи ва юқори хосил олиш учун Сурхондарё вилояти
шароитида сабзавот экинларини вақтинчалик плёнка остига
етиштириш кенг қўлланилиб келинмоқда. Бундай усулда асосан
помидор, бодринг, ширин қалампир, баклажон, оқбош ва
гулкарам хамда ош кўкатлар етиштирилмоқда.
4. Ахолини турли сабзавот махсулотларига бўлган талабини
қондириш учун уларни дехон-фермер хўжаликларида кўплаб
етиштиришни йўлга қўйиш лозим.
Экинларнинг яхши ўсиши, ривожланиши ва хосилдорлиги кўп
жихатдан уларнинг қай даражада парвариш қилинишига
боғлиқ. Бу ўринда сабзавот экинлари етиштирилаётган тупроқ
иқлим шароитига, ўсимликни экиш, озиқлантириш, ўсув
даврида парваришлаш агротехнологияларига, тегишли услубий
қўлланмаларга қайд этилган кўрсатмаларга, илм-фан
тараққиёти ютуқларига ва илғорлар тажрибасига амал қилган
холда муносабатда бўлиш мухим ўрин тутади.
5. ПОМИДОР ЕТИШТИРИШ
ПОМИДОР УЧУН ЎТМИШДОШ ЭКИНЛАР: карам, сабзи, пиёз ва
дуккакли ҳамда қовоқдошлар оиласига мансуб яхши ҳисобланади.
УРУҒЛАРНИ ЭКИШГА ТАЙЁРЛАШ: Кўчат олиш учун уруғлар
иссиқхоналарга далага экишдан 55-60 кун илгари сепилади. Уруғлар сепишдан
олдин 1% ли марганцовкали эритмада 10 дақиқа ивитилиб дезинфекцияланади.
Уруғ сарфи 0,5 кг/га.
КЎЧАТНИ ЭКИШ МУДДАТЛАРИ: Плёнкали қопламалар остида
етиштириш учун уруғлар ноябр ойининг I ўн кунлигида, (1 м2 майдонга 10-12
г) сепилади. Кўчатлар 2 чинбарглигида 5х5,6х6,7х7,8х8 см схемада пикировка
қилинади. Кейинги йилларда стаканчаларда кўчат етиштириш кенг
қўлланилмоқда. Кўчатлар плёнкали қопламалар остига феврал ойининг охири,
март ойининг бошида кўчириб ўтқазилади.
Очиқ далада помидор етиштириш учун уруғлар кўчатхонага 10-15 февралда
плёнка остига сепилади. Кўчатлар 6-8 чинбарглигида 1-10 апрелда
ўтқазилади. Кўчатлар сони гектарига 44- 47 минг донани ташкил этади.
Иссиқхоналарда кузги-қишки мавсумда помидор етиштириш - помидор
уруғлари август ойининг охири ва сентябрда сепилади. Кўчатлар тувакчаларда
етиштирилади ва октябр ойида доимий жойга кўчириб ўтқазилади. Қишки-
баҳорги мавсумда ноябр ойининг 1-ўн кунлигида уруғлар сепилади ва январ
ойининг 1- ўн кунлигида доимий жойга кўчириб ўтқазилади.
Ғалладан кейин такрорий экин сифатида: уруғлар 20-25 апрелда сепилади,
кўчатлар 10-20 июнда далага ўтқазилади.
6. ЭКИШ СХЕМАСИ: Помидорнинг эртапишар ва ўртапишар навлари у қадар
нишаб бўлмаган майдонларда 70х25 (30) см, текис майдонларда 90Х20 (25) см, узун
палакли навлар 90х40 см схемада экилади. Бунда 1 га майдонга 44440-57100 дона
кўчат сарф бўлади. Иссиқхоналарда экиш схемаси 80х40 см.
ПАРВАРИШЛАШ: Кўчатлар экилгандан сўнг 10-12 кун ўтгач эгат ичи, пушта ва
қатордаги кўчатлар ораси юмшатилади. Иккинчи ишлов биринчи ишловдан сўнг
20-25 кун ўтгач ўтказилади. Бунда бегона ўтлардан тозаланади, юмшатилади ва
тупроқ помидор кўчатининг атрофига босилади хамда биринчи маротаба
озиқлантирилиб суғорилади.
СУҒОРИШ: Сизот суви чуқур жойлашган ерларда ҳосил етилгунча 8-12 кунда,
ҳосил ёппасига пишганда 5-7 кунда, жами 18-20 марта. Сизот суви юза жойлашган
ерларда ҳосил етилгунча 15-18 кунда, ҳосил ёппасига пишганда 10-12 кунда, жами
10-12 марта
ЎҒИТЛАШ (1 га хисобида): Ерни хайдашдан олдин шудгорга: гўнг-25,0 т/га,
аммофос - 250 кг ёки суперфосфат - 750 кг, калий тузи - 150 кг. Биринчи
озиқлантиришда - кўчатлар тутиб олгандан сўнг: сульфат аммоний - 480 кг ёки
карбамид - 220 кг, аммофос - 80 кг ёки суперфосфат - 250 кг, калий тузи - 50 кг.
Иккинчи озиқлантиришда - ўсимликнинг 1- ва 2- гулбандини ялпи гуллаш даврида
сульфат аммоний - 480 кг ёки карбомид - 220 кг.
ПОМИДОР НАВЛАРИ. Помидорнинг махаллий шароитда яратилган Тошкент
тонги, ТМК-22, Узбекистон 178, Шарк юлдузи, Ситора,Авиценна, Сурхон
142,Дустлик,Дони 2000, Сахий ва чет эл селекциясига мансуб Султон, Бенито, Бело
Росо, Бонаке, Дили, Дуал эрли, Инди каби навлари экишга тавсия этилади. Бундан
ташкари Сурхондарё илмий тажриба станциясида кейинги йилларда яратилган
Заковат, Совга, Осиё, Л-94, Л-46, Л-25 каби мевалари транспортбоп, буртма
нематодасига чидамли навлар хам тавсия этилади.
7. 7
АВИЦЕННА
Ўртапишар, 115-120 кунда пишади,хосилдорлиги
гектаридан 60-65 тонна, мевасининг ўртача вазни
125-150 г. 2002 йилдан Давлат реестрига
киритилган.
ШАРҚ ЮЛДУЗИ
Ўртапишар, 115-120 кунда пишади, хосилдорлиги
гектаридан 55-60 тонна, мевасининг ўртача вазни
150 г. 2004 йилдан Давлат реестрига киритилган.
СИТОРА
Ўртапишар, 120-125 кунда пишади, хосилдорлиги
гектаридан 55-60 тонна, мевасининг ўртача вазни
120 г. 2008 йилдан Давлат реестрига киритилган.
ПОМИДОР НАВЛАРИ
8. 8
ДЎСТЛИК
Эртапишар нав, амал даври 95-99
кунни ташкил этади. Мева вазни 80-
90 г. Хосилдорлиги 40-45 т/га. 2009
йилдан Давлат реестрига киритилган.
САХИЙ
Ўрта эртапишар нав. Амал даври 100-
105 кун. Мевасининг шакли узунчок,
узунлиги 10-12 см, вазни 70-80 г.
Хосилдорлиги 45-50 т/га. 2008 йилдан
Давлат реестрига киритилган.
9. 9
ДОНИ-2000
Кечпишар нав, амал даври 118-122 кун.
Меваси ноксимон, ўртача вазни 55-60 г,
ўта каттик, узокка ташишга бардошли.
Буртма нематодасига ута чидамли.
Хосилдорлиги гектаридан 45,0-50,0
т/га. 2003 йилдан Давлат реестрига
киритилган.
ЗАКОВАТ
Уртапишар нав. Амал даври 115-118 кун.
Мевалари овалсимон-юмалок, ранги кизил,
уртача вазни 80-100 г. Мевалари жуда каттик,
транспортда ташишга, кайта ишлашга ва
янгилигича истеъмол килишга мулжалланган.
Хавфли зараркунанда бўртма нематодасига ўта
чидамли. Хосилдорлиги 60-70 т/га. 2015 йилдан
Давлат реестрига киритилган.
10. 10
Линия-26
Ўрта эртапишар, амал даври 105-110
кун. Ўсимлик бўйи 40 см, мевасининг
шакли юмалоқ, вазни 135 г.
Транспортбоп, хосилдорлиги 75-80
т/га.
Сурхон-142
Ўртапишар нав, амал даври 110-115 кун.
Ўсимлиги штамбсимон типда, жуда
сербарг. Меваси юмалок, ясси юмалок,
текис, уртача вазни 120-130 г.
Хосилдорлиги 50-60 т/га. 1994 йилдан
Давлат реестрига киритилган.
15. 15
НАРГИЗА
Эртапишар нав, техник пишгунига
қадар ўсув даври 110-120 кун. Мева
вазни: техник етилганда- 50-60 г,
биологик етилганда 85-100 г.
Ҳосилдорлиги 50-60 т/га.
ЗУМРАД
Кечпишар нав, ўсув даври 130 кун.
Тупи штамбли, ихчам, сербарг. Меваси
призмасимон, бироз пигментлашган,
йирик, вазни 150 г. Ҳосилдорлиги 35-40
т/га. Қайта ишлаш учун яроқли, иссиққа
чидамли.
16. БАҚЛАЖОН
ЎТМИШДОШ ЭКИНЛАР: Пиёз ва бодринг яхши ўтмишдош
ҳисобланади. Бақлажон ўсимлигини помидор, ширин қалампир, картошка
экинларидан бўшаган ерларга экиш тавсия этилмайди.
УРУҒЛАРНИ ЭКИШГА ТАЙЁРЛАШ: Кўчат олиш учун уруғлар
иссиқхоналарга далага экишдан 60-65 кун илгари сепилади. Уруғлар
сепишдан олдин 1 % ли марганцовкали эритмада 10 дақиқа ивитилиб
дезинфекцияланади. Уруғ сарфи 1,0 кг/га.
ЭКИШ МУДДАТЛАРИ:
Плёнкали қопламалар остида эртаги бақлажон етиштиришда уруғлар
октябр ойининг III-ўн кунлигида, ноябр ойининг I-ўн кунлигида
иситиладиган иссиқхонага сепилади. Кўчатлар феврал ойининг II-ўн
кунлигида, март ойининг I-ўн кунлигида плёнкалар остига кўчириб
ўтқазилади.
Очиқ далада бақлажон етиштириш учун уруғлар феврал ойининг биринчи
ўн кунлигида плёнкалар остига сепилади. Кўчатлар очиқ далага апрелнинг
биринчи ўн кунлигида олиб ўтқазилади.
Иссиқхоналарда қишки-баҳорги мавсумда бақлажон етиштириш. Ушбу
мақсадда баклажон уруғлари ноябр ойининг 1- ўн кунлигида сепилади ва
январ ойининг 1- ўн кунлигида доимий жойга кўчириб ўтқазилади.
Ғалладан кейин такрорий экин сифатида:уруғлар 20-25 апрелда сепилади,
кўчатлар 10-20 июнда далага ўтқазилади.
17. ЭКИШ СХЕМАСИ: Плёнкали қопламалар остида 60х30 см, очиқ далалар
учун 70х30 см, 90х25 см схемада экилади. Исиқхоналар учун 70х30 см
схемада.
ПАРВАРИШЛАШ: Тупроқ намлиги меъёрига етгач, ўсимликлар орасига
ишлов берилади ҳамда минерал ўғитлар билан озиқлантирилади ва
суғорилади.
СУҒОРИШ: Ўсув даврида 10-12 маротаба гектарига оз миқдорда 600-700
м3
сув сарфланиб суғорилади. Мевалари техник пишиб етилганда ҳар 4-5
кунда бир маротаба терилади.
ЎҒИТЛАШ: Ўсув даврида эгат ва ўсимлик оралиқларига 2 маротаба
ишлов бериб, 2 маротаба минерал ўғит билан озиқлантирилади. Биринчи
озиқлантиришда соф модда ҳисобида гектарига 150 кг суперфосфат, 70 кг
калий хлор ва 200 кг азотли ўғитлар, иккинчи маротаба 100 кг суперфосфат,
200 кг азотли ўғитлар сарфланади.
БАКЛАЖОН НАВЛАРИ. Баклажоннинг махаллий Аврора, Сурхон гузали,
Феруз, Г1 Замин, хамда чет мамлакатларни Алмаз, Пантерра, Анет нав ва
дурагайлари экишга тавсия этилади.
18. 18
БАҚЛАЖОН НАВЛАРИ
СУРХОН ГЎЗАЛИ
Эртапишар, амал даври 98-100 кун.
Ўсимлиги ярим тарвакай, бўйи 70 см.
Мевасининг шакли цилиндрсимон, мева
банди тикансиз. Мевасининг ранги кора
бинафша, усти силлик, ялтироқ, ўртача
вазни 160 г. Хосилдорлиги 55,0-60,0 т/га.
2015 йилдан Давлат реестрига киритилган.
ЛИНИЯ -7
Эртапишар, амал даври 97-100 кун. Бўйи 70
см. Мевасининг шакли цилиндрсимон, мева
банди тикансиз, мева ранги қора бинафша,
ташқи кўриниши силлиқ ялтироқ. Мева
вазни 160 г. Хосилдорлиги 60-65 т/га.
Бўртма нематодасиги чидамли. Истиқболли.
27. САБЗИ
ЎТМИШДОШ ЭКИНЛАР: Сабзини карам, эртачи картошка, бодринг ва
бошқа, ўзидан кейин ерни унумдорлигини сақлаб ва ерни бегона ўтлардан
халос этадиган экинлардан кейин экиш лозим.
ЭКИШ МУДДАТЛАРИ: Сабзи уч муддатда : баҳорда 20-25 февралда; ёзда
25 июл-5 августда; кузда 1-20 декабрда. Бир гектарга 3-4 кг уруғ сарфланади.
1-2 см чуқурликка экилади.
Ғалладан кейин такрорий экин сифатида: Уруғлар 25июлдан, 10
августгача сепилади.
ЭКИШ СХЕМАСИ: 60-70-90 см лик қатор ораларига сочма равишда
сепилади.
ПАРВАРИШЛАШ: Баҳорги ва тўқсонбости муддатда экилган сабзи тўлиқ
кўчатлар ҳосил қилишини таъминлаш учун эгат усти ёғоч қипиғи, чириган
гунг, шоли тўпони билан 1-2 см қалинликда мулчаланади.Сабзини
парваришлашда суғориш, озиқлантириш, ерни юмшатиш, бегона ўтларга
қарши кураш, яганалаш мухим ўрин тутади. Уруғлар униб чиққандан 2 хафта
ўтгандан кейин ўсимлик оралари 2-3 см дан қолдириб яганаланади.
СУҒОРИШ: Ҳар 8-10 кунда суғориб турилади.
ЎҒИТЛАШ: (1 га хисобида) селитра 255 кг, фосфор 190 кг, калий 105 кг (соф
модда ҳисобида). Ерни шудгорлашдан олдин 1 га ерга 30-40 т чириган гўнг,
400-500 кг суперфосфат 100 кг калий ўғити солинади.
28. 28
НУРЛИ 70
Эртапишар нав, техник пишгунига қадар
ўсув даври- 90-100 кун. Вазни- 90-120 г,
дегустацион баҳоси 4,0 балл.
Ҳосилдорлиги 25-30 т/га. Эрта, ўрта ва
кечки ёзги муддатларда экишга яроқли.
ЗИЙНАТЛИ
Ўртапишар нав, барра ҳолда сотишга
етилгунча қадар ўсув даври 45-50 кун ва
техник пишгунига қадар ўсув даври 110-
120 кун. Вазни 80-120 г. Ҳосилдорлиги
35-40 т/га. Тўқсонбости ва эрта бахорги
ва кечки муддатларда экишга яроқли.
САБЗИ НАВЛАРИ
30. ОШ ЛАВЛАГИ
ЎТМИШДОШ ЭКИНЛАР: Бодринг, помидор, эртачи картошка,
дуккаклилар ва бошқа ерни органик ўғитлар билан бойитадиган экинлардан
бўшаган ерларга экиш лозим.
ЭКИШ МУДДАТЛАРИ: Лавлаги икки муддатда: эрта баҳорда феврал
ойининг III- ўн кунлигида, ёзги муддатда эса август ойининг I ўн кунлигида
экилади.
Ғалладан кейин такрорий экин сифатида: Уруғлар 25 июлдан 10
августгача сепилади.
ЭКИШ СХЕМАСИ: Уруғлар 70х 8-10 см оралиқда, чуқурлиги 1,5-2 см.
Уруғ сарфи 1 гектар майдонга 8-10 кг.
ПАРВАРИШЛАШ: Кўчатларда 2-3 та чинбарг пайдо бўлганда ўсимликлар
ўртасида 10-12 см масофа қолдирилиб ягана қилинади. Бир пайтда ўтоқ
қилиниб қатор оралари юмшатилади.
ЎҒИТЛАШ: Хар гектарига соф холда 220 кг селитра, 160 кг фосфор, 100 кг
калий бериш керак.
31. 31
ОШ ЛАВЛАГИ НАВЛАРИ
ДИЁР
Эртапишар нав, техник пишгунига
қадар ўсув даври 75-80 кун.
Илдизмеваси юмалоқсимон, ўқ
илдизи жуда кичик, вазни 200-250 г,
бир вақтда пишиб етилади.
Ҳосилдорлиги 45-60 т/га. 2010 йилда
Давлат реестрига критилган.
ЯГОНА
Ўртапишар, амал даври 82-87 кун.
Илдизмеваси юмалоқ, ўртача вазни
300-350 г. Хосилдорлиги етиштириш
муддатларига караб 35-40 т/га ни
ташкил этади. У уругидан бир ёки
иккита усимта униб чикиши билан
ажралиб туради.
32. ПИЁЗ
ЎТМИШДОШ ЭКИНЛАР: Пиёзни помидор, ширин қалампир, бақлажон
ва донли экинлардан бўшаган ерларга экиш тавсия этилади.
УРУҒНИ ЭКИШГА ТАЙЁРЛАШ: Пиёз уруғини экишдан олдин тоза
сувга ивитилади.
ЭКИШ МУДДАТЛАРИ: Эрта баҳорги муддатда 5-25 январ,
Ёз-кузги муддатда 20 август- 10 сентябр.
Тўқсонбости муддатда 15 ноябрдан 15 декабргача
Уруғ сарфи (1 га хисобида)- баҳорги муддатда 10-12 кг, ёзги- кузги ва
тўқсонбости муддатларда 14,0-16,0 кг уруғ 1-2 см чуқурликка экилади.
Ғалладан кейин такрорий экин сифатида:уруғлар 10-20 апрелда
сепилади, кўчатлар 15-25 июнда далага ўтқазилади.
ПАРВАРИШЛАШ: Баҳорги ва тўқсонбости муддатда экилган пиёзлар
тўлиқ кўчатлар ҳосил қилишини таъминлаш учун эгат усти ёғоч қипиғи,
чириган гунг, шоли тўпони билан 1-2 см қалинликда мулчаланади.
33. ЎҒИТЛАШ: Ерни хайдашдан олдин аммофос - 310 кг ёки
суперфосфат - 1000 кг, калий тузи - 100 кг. Биринчи
озиқлантиришда: сульфат аммоний - 480 кг ёки карбамид -
220 кг, аммофос - 130 кг ёки суперфосфат - 420 кг, калий
тузи - 50 кг. Иккинчи озиқлантириш пиёзбоши шакллана
бошлаганда сульфат аммоний - 480 кг ёки карбамид - 220 кг.
СУҒОРИШ: Пиёзнинг суғориш тартиби экиш муддатига
қараб турлича бўлади. Тўқсонбости ва баҳорги муддатда
сепилган пиёз майсалар кўрингандан кейин суғорилади. Ёз-
кузги муддатда экилган пиёз ниҳоллари ҳосил бўлгунча 2-3
марта суғориш керак. Сизот суви чуқур жойлашган ерларда
12-14 марта, сизот суви юза жойлашган ерларда 9-10 марта
суғорилади.
34. 34
ПИЁЗ НАВЛАРИ
СУМБУЛА
Эртапишар нав, ўсув даври 110 кун.
Ҳосили апрелнинг иккинчи
ярми, майнинг биринчи ўн беш
кунлигида пишиб етилади.
Ҳосилдорлиги 40-45 т/га. Эрта кузда
августнинг иккинчи ва сентябрнинг
биринчи ярмида экишга яроқли.
ОҚ ДУР
Эртапишар нав, ўсув даври 110 кун.
Ҳосили апрелнинг иккинчи ярми,
майнинг биринчи ўн беш кунлигида
пишиб етилади. Ҳосилдорлиги- 38-43
т/га. Эрта кузда августнинг иккинчи
ва сентябрнинг биринчи ярмида
экишга яроқли.
36. ЭРТАГИ МУДДАТДА КАРТОШКА ЕТИШТИРИШ
ЎТМИШДОШ ЭКИНЛАР: Картошка учун энг яхши ўтмишдошлар
бодринг, помидор, пиёз, ва полиз экинлари ҳисобланади.
ЭКИШ МУДДАТЛАРИ 1 феврал- 1 март, шимолий вилоятларда-10- 20
март.
ЭКИШ СХЕМАСИ : 70 х 30 ёки 90 х 25 см.
УРУҒЛИКНИ ЭКИШГА ТАЙЁРЛАШ: уруғликлар ёруғ тушиб турадиган
хоналарга экишдан 30-35 кун олдин ундиришга қўйилади. Хона ҳарорати
18-20 даража.
УРУҒЛИК САРФИ: (1 га хисобида) вазни 60-70 граммли уруғдан 3,0-3,5
т/га экилади.
ПАРВАРИШЛАШ: Ёғингарчилик кўп бўлиб қатқалоқ ҳосил бўлиши
олдини олиш учун эгат устига 1-2 см қалинликда қипиқ шоли тупони ёки
чириндилардан бирортаси сепилиши керак.
Биринчи ишлов ниҳоллар ҳосил бўлганидан сўнг эгат, қатордаги
ўсимликлар ораси чопиқ қилиб ўсимлик бағрига босилади. Сўнг
озиқлантирилади ва суғорилади.
Иккинчи ишлов, биринчи ишловдан сўнг 12-15 кун ўтгач ўтказилади.
Бунда бегона ўтлардан тозаланади, юмшатилади, тупроқ картошка
кўчатининг атрофига босилади, озиқлантирилади ва суғорилади.
37. ЎҒИТЛАШ (1 га хисобида): Ерни хайдашдан олдин: гўнг- 25,0 т/га,
аммофос- 250 кг ёки суперфосфат-750 кг, калий тузи- 150 кг. Биринчи
озиқлантиришда – сульфат аммоний-480 кг ёки карбомид-220 кг,
аммофос-80 кг ёки суперфосфат-250 кг, калий тузи-50 кг берилади.
Иккинчи озиқлантиришда – ўсимликлар шоналаш ва гуллаш даврида
сульфат аммоний- 480 кг ёки карбомид -220 кг берилади.
СУҒОРИШ: Сизот суви чуқур жойлашган ерларда тупроқ нами 75-80%
дан камайтирмаган холда 8-10 кун оралатиб, ҳосил тўплаш даврида ҳар
6-8 кунда, жами 6-8 марта. Сизот суви юза жойлашган ерларда дастлаб
12-15 кунда, ҳосил тўплаш даврида 10-12 кунда, жами 4-6 марта.
38. УРУҒЛИКНИ ЭКИШГАЧА САҚЛАШ: уруғлик сунъий
совитиладиган омборларда, бино ертўлаларида ёки салқин омборларда
яшикларда ёки 20-25 см қалинликда тўкма холда сақланади.
УРУҒЛИК САРФИ: (1 га ҳисобида)- 3,0-3,5 т/га.
ПАРВАРИШЛАШ: Уруғликлар 3-4 кун олдин суғорилган эгатларга 10-
12 см чуқурликка экилади. Уруғлик униб чиққунча 1-2 марта суғорилади.
Биринчи ишлов уруғликлар униб чиққандан сўнг эгат ичи, пушта ва
қатордаги кўчатлар ораси юмшатилади, озиқлантирилади ва суғорилади.
Иккинчи ишлов биринчи ишловдан сўнг 15-20 кун ўтгач ўтказилади.
Бунда бегона ўтлардан тозаланади, юмшатилади, тупроқ картошка
кўчатининг атрофига босилади, озиқлантирилади ва суғорилади.
39. ЎҒИТЛАШ: (1 га ҳисобида): Ерни чопишдан олдин: гўнг-25,0 т/га,
аммофос-250 кг ёки суперфосфат-750 кг, калий тузи-150 кг.
Биринчи озиқлантиришда-сульфат аммоний-480 кг ёки карбомид -220
кг, аммофос- 80 кг ёки суперфосфат-250 кг, калий тузи-50 кг.
Иккинчи озиқлантиришда – ўсимликлар шоналаш ва гуллаш даврида
сульфат аммоний- 480 кг ёки карбомид -220 кг.
СУҒОРИШ: Сизот суви чуқур жойлашган ерларда тупроқ нами 75-80 %
дан кам бўлмай дастлаб ҳар 8-10 кунда, ҳосил тўплаш даврида ҳар 6-8
кун оралатиб, жами 8-10 марта. Сизот суви юза жойлашган ерларда
дастлаб 10-12 кунда, ҳосил тўплаш даврида 8-10 кунда, жами 6-7 марта.
41. КЎКАТ САБЗАВОТЛАР (ШИВИТ)
ЎТМИШДОШ ЭКИНЛАР: Шивит учун картошка ва барча сабзавот
экинлари (сельдерейсимонлардан ташқари) яхши ўтмишдош ҳисобланади.
УРУҒНИ ЭКИШГА ТАЙЁРЛАШ: Эфир мойларининг кўплиги сабабли
уруғ секин уна бошлайди ва шароитига караб 7-20 кунда униб чикади.
Шунинг учун уруғларни экишдан олдин, микроўғит(гетероауксин ва
бошқ.) аралашмали сувда ивитиш яхши самара беради ва униб чиқиш
даври қискаради.
ЭКИШ МУДДАТЛАРИ: Сурхондарё шароитида шивитни йил давомида
экиш мумкин. Ёз кунларида уни боғ қатор ораларига экиш тавсия этилади.
УРУҒ САРФИ: 8-12 кг/га . Экиш чуқурлиги 0,5-1,0 см. Ўсимликларда 2-
3 та чинбарг ҳосил бўлгач ягона ва бир пайтнинг ўзида ўтоқ қилинади.
Ягана пайтида ўсимликлар орасидаги масофа 4-5 см ни ташкил этиши
лозим.
ЎҒИТЛАШ: Ерни шудгорлашдан олдин 10-15 т/га чириган гўнг, 300-400
кг/га суперфосфат солинади.
СУҒОРИШ: Уруғ сепилгач яхши захлатиб суғорилади. Уруғлар униб
чиққунигача 2-3 маротаба суғорилади. Экилиш муддатларига қараб 3-5
марта суғорилади.
43. ПЕТРУШКА
ЎТМИШДОШ ЭКИНЛАР: Петрушка учун энг яхши ўтмишдошлар- бодринг,
помидор, пиёз, гулкарам, картошка ҳисобланади.
УРУҒНИ ЭКИШГА ТАЙЁРЛАШ: Уруғлари жуда секин униб чикади.
Шунинг учун кичик майдонларда экилганда уларни экишдан олдин ивитиш
зарур.
ЭКИШ МУДДАТЛАРИ: Петрушка кузда ва баҳорда экилади.
УРУҒ САРФИ: 8-12 кг/га. Экиш чуқурлиги 2,0-2,5 см.
ЭКИШ СХЕМАСИ : Уруғлар қатор оралари 30-40 см бўлган эгатлар устки
қисмига экилади. Ўсимликлар орасидаги масофа 3-4 см бўлиши лозим.
ПАРВАРИШЛАШ: Илдизмевали петрушкани 2-3 чинбарг чиқарганда
ўсимликлар орасида 5-6 см масофа қолдириб ягона қилиш керак. Баргли
петрушка 2 маротаба: биринчи маротаба 1-2 чинбарг чиқарганда ва иккинчи
маротаба 5-6 чинбарг чиқарганда ягона қилинади. Иккинчи маротаба ягона
қилингандан кейин биринчи маротаба озиқлантирилади.
ЎҒИТЛАШ: Бунда 1 га ерга 150 кг азот ва 100 кг дан фосфор ва калий
берилади. Баргли петрушка ҳосил теримдан сўнг озиқлантирилиши лозим.
Бунда ҳар бир гектарга 50-80 кг дан азот ва суперфосфат, 80-100 кг калий
берилиши лозим.
СУҒОРИШ: Уруғ сепилгач яхши захлатиб суғорилади. Уруғлар униб
чиққунигача 2-3 маротаба суғорилади. Экилиш муддатларига қараб 3-5 марта
суғорилади.
44. НИЛУФАР
Урта- эртапишар, кучатлар ёппасига униб чиккандан техник пишиб
етилишигача 55-60 кун талаб этилади. Амал даврида 2-3 маротаба хосили
йигиб олинади.
Усимликда барглар сони 29-32 та. Барглар катта, силлик, яшил, ялтирок.
Барг розеткаси гуж жойлашган, баландлиги 65-70 см. Барг банди киска.
Кук масса хосили олиш учун макбул экиш муддати сентябр ойининг II-III
ун кунлиги хисобланади. Хосилдорлиги 6,0-7,5 кг/м2 .
45. ИСМАЛОҚ
ЎТМИШДОШ ЭКИНЛАР: Полиз экинлари, помидор, картошка, бодринг
ҳамда эртачи оқ бош карам ва гул карамлар исмалоқ учун яхши ўтмишдош
экинлар ҳисобланади.
УРУҒНИ ЭКИШГА ТАЙЁРЛАШ: Экиш учун катта ва тўлиқ уруғларни
олиш керак.
ЭКИШ МУДДАТЛАРИ: Исмалоқ кузда эртачи ва ўртачи сабзавот
экинлари йиғиб олинган жойларга экилади. Кечки баҳорги ва ёзги
муддатларда уни боғ қатор ораларига экиш тавсия этилади. Конвейер
усулида махсулот олиш учун уруғларни 12-16 кун оралатиб сепган маъқул.
УРУҒ САРФИ: 25-35кг/га. Экиш чуқурлиги 2,5-3,0 см.
ЭКИШ СХЕМАСИ : Уруғларни қатор оралари 60 см бўлган эгатларга 2
қатор қилиб сепилади ва захлатиб суғорилади.
46. ПАРВАРИШЛАШ: Исмалоқни униб чиққандан сўнг, 2-3 чинбарглик
фазасида, албатта ягана қилиш лозим. Бунда ўсимлик ораси 6-8, баъзан 10
см қолдирилади. Иссиқ ва қуруқ ҳаво ҳароратида амиакли селитра билан
озиқлантириб суғорилади. Амал даври давомида бундай суғориш бир неча
бор такрорланади.
ЎҒИТЛАШ: Исмалоқ барги нафис ва яхши мазали бўлиши учун уни
сийракроқ экиш керак, органик ва минерал ўғитлар билан ўз вақтида
озиқлантириш ва суғориш керак. Бунда кузда ерни ағдаришдан олдин 200-
250 кг/га суперфосфат ва 100-150 кг/га калий; ерга баҳорги ишлов беришда
100-150 кг/га аммиакли селитра солинади.
СУҒОРИШ: Уруғ сепилгач яхши захлатиб суғорилади. Уруғлар униб
чиққунигача 2-3 маротаба суғорилади. Экилиш муддатларига қараб 3-5
марта суғорилади.
47. НАФИС
Жуда эртапишар. Барглари тўқ яшил,
катта, ялтироқ, туксиз. Хар бир
ўсимликда ўртача 15-20 дона барг хосил
булади. Барг пластинкасининг узунлиги
19 см ни, эни 14 см ни ташкил этади.
Совуққа ўта чидамли. Каротин моддаси
кўп ва нитратларни кам сақлаши билан
аҳамиятга молик. Ҳосилдорлиги 28-30
т/га. 2001 йилдан Давлат реестрига
киритилган.
48. ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИ
ТАРВУЗ
ЎТМИШДОШ ЭКИНЛАР: Карам, помидор, картошка.
УРУҒНИ ЭКИШГА ТАЙЁРЛАШ:Уруғлар 3-5% ли ош тузи эритмасига
солиб аралаштирилади ва 5-7минут ушлаб турилади, сўнг пастга чўккан
уруғлар олиниб тоза сувда ювилади ва қуритиб олинади, қалқиб юқорига
кўтарилган уруғлар эса брак қилинади. Қуритиб олинган уруғлар экилади.
ЭКИШ МУДДАТЛАРИ: Вилоятимиз шароитида тарвуз 10-15 апрелда
экилади.
Ғалладан кейин такрорий экин сифатида: Уруғлар 10 июнгача экилади.
ЭКИШ СХЕМАСИ : ўсимликлар 360х60 см. ва 270+90/2×70 см шаклда
2
жойлаштирилади.
УРУҒ САРФИ: 5-6 кг/га. Уруғларни экишда ҳар бир уяга 3-4 та дан уруғ
4 см. чуқурликда ташланади.
49. ПАРВАРИШЛАШ:Тарвуз қуёш нури яхши қиздирадиган енгил қумоқ
тупроқли далаларда етиштирилади. Органик моддаларга бой тупроқларда
ҳосилдорлиги янада юқори бўлади. Ернинг 30-35 см чуқурликда
ҳайдалиши эса юқори ҳосилдорлик гаровидир. Тарвуз учун органик ва
минерал ўғитларни бирга солиш энг яхши натижа беради. Органик ўғит
чириган бўлиши керак, аксинча меванинг сифати ёмон ва касалликларга
чидамлилиги пасаяди.
ЎҒИТЛАШ: Гўнг 35 т/га. Минерал ўғитлар, 1 га ерга 105 кг азот ва 105
кг дан фосфор ва 85 кг калий берилади.
СУҒОРИШ: Тарвуздан 30-35 тонна ҳосил етиштириш учун гектарига
700-800 м3
сув берилиб, 7-8 марта суғорилади.
58. ҚОВОҚ
ЎТМИШДОШ ЭКИНЛАР: Карам, пиёз, картошка ва шунингдек илдиз
мевали экинлар яхши ўтмишдош ҳисобланади.
УРУҒНИ ЭКИШГА ТАЙЁРЛАШ: уруғлар 1-2 дақиқа мобайнида ош
тузининг 3-5 фоизли эритмасига солинади. Бунда соғлом, оғир уруғлар
эритма тагига чўкиб, майда, енгил уруғлар эритма юзида сузиб юради.
Чўккан уруғлар экиш учун олинади. Унинг униб чиқишини тезлаштириш
учун экишдан олдин 600
С ҳароратда, 2-3соат қиздирилади ва 2-3 кун
ундирилади.
ЭКИШ МУДДАТЛАРИ: Уни экишнинг мақбул муддатлари 20-апрелдан
10-майгача.
ЭКИШ СХЕМАСИ : 450-90 х 80 см.
2
УРУҒ САРФИ: Ҳар бир гектар майдонга 5-6 кг.
59. ПАРВАРИШЛАШ: Ўсув даврида қатор ва ўсимлик ораларига 2-3
маротаба ишлов бериш ва бегона ўтларга қарши кураш тадбирлари
ўтқазилади. Ўсимликлар 2 маротаба озиқлантирилади: биринчи
озиқлантириш ягона қилишдан сўнг, иккинчи маротаба мева тугишнинг
бошланишида амалга оширилади.
ЎҒИТЛАШ: Қовоқ етиштириладиган майдонларга кузда гектарига 200 кг
супефосфат, 50 кг калийли ўғитлар ва 25-30 тонна чириган гўнг солиниб
35-40 см чуқурликда шудгорланади. Экиш схемаси 450-90 х 80 см.
СУҒОРИШ:Ер шаротига қараб ўсув даврида 600-700 м3
/га меъёрда 7-8
маротаба суғорилади.
61. Томатдош экинларни кўчатсиз етиштириш технологиясиТоматдош экинларни кўчатсиз етиштириш технологияси
Тавсифи. Экиш эгатлари эни 50 см кенгликдаги
қора полиэтилен плёнка билан мулчаланади.
Плёнканинг ҳар икки тарафидан 10 см қисми тупроқ
билан ёпилади.
Плёнканинг эгат юзасидаги очиқ қисмини
симметриясидан ҳар 25-30 см оралиқда 2-2,5 см
кенгликда тешилиб, 1,5-2 см чуқурликда помидор
уруғлари экилади. Қора плёнка экилган уруғларини
эрта ва тўлиқ униб чиқишини таъминлайди.
Ўсимликларнинг илдиз қисми бақувват бўлиб
ривожланади, тупроқнинг чуқурроқ катламигача
ўсиб бориши таъминланади. Помидор
ўсимликларини курғоқчиликка ҳамда касаллик ва
зараркунандаларга чидамлилигини оширади.
Асосий техник ва технологик параметрлари.
Экиш схемаси 70х30 см, (140х30)2 см. Ўсимликлар
сони - 47,6 минг дона/га. Экиш муддати 10-20 март.
Плёнканинг қалинлиги-15 мк. Плёнка сарфи - 150
кг/га.
62. Сабзавот, полиз, картошка экинлари учун тавсия қилинган минерал ва
органик ўғитлар солиш миқдорлари
Экин тури Хосилдорлик,
т/га
Маҳаллий
органик
ўғит, т/га
Минерал ўғит, кг/га
N Р K
Помидор 40 20 200 135 100
Карам 40 32 160 140 80
Бодринг 25 13 190 125 75
Сабзи 30 30 180 120 60
Пиёз 40 40 340 340 120
Полиз 35 35 105 105 85
Картошка 40 30 320 255 172,5